Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк компанияси Жиззахда буғ-газ электр станциясини қуради  

Турк компанияси Жиззахда буғ-газ электр станциясини қуради   

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туркиянинг «Cengiz enerji san.ve TIC A.Ş.» ва лойиҳа компанияси бўлган «Cenergo» МЧЖ билан Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт га тенг буғ-газ электр станциясини қуради.

Бу борадаги Инвестиция шартномаси учала томон иштирокида 2023 йил 14 сентябрда имзоланган.

Шартномага мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси буғ-газ электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш учун юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 500 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилади.

Ўз навбатида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Лойиҳа компаниясидан 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 9,54 гектар ер участкаси танлаб олинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг AKSA Enerji компанияси Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 400МВт бўлган газ поршенли электр станцияси қуриши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг