Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги 3-халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Тошкентдаги 3-халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Ўзбекистонда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлаган форум глобал мулоқот ва инвестициявий соҳадаги илғор тажриба алмашиш майдонига айланди. Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг Бош вазирлари иштирокида минтақавий энергетика лойиҳаларининг (Қамбарота ГЭС-1 ва Ёвон ГЭСини қуриш) хорижий инвесторларга тақдимоти бўлиб ўтди.

Форум якунига кўра, жами қиймати 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди:

  • «Data Volt» компанияси (Саудия Арабистони) билан ҳамкорликда «Янги Тошкент»да шаҳар инфратузилмасини қуриш (1 млрд доллар) ва яшил технологияларга асосланган «маълумотлар марказларини» қуриш (3 млрд доллар);
  • «Acwa Power» компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 5 ГВт шамол электр стансиясини ҳамда қуввати 2 ГВт бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш (6,2 млрд доллар);
  • «Amea Power» компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш (1,1 млрд доллар);
  • «Saudi Tabrid» компанияси билан Нукус, Фарғона ва Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш 750 млн доллар);
  • «Nil Shugar» компанияси (Миср) билан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш (500 млн доллар);
  • «Shaynxay Knud Interneshnl» компанияси (Хитой) билан Наманган вилоятида текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (205 млн доллар);
  • «Vilmar Interneshnl» компанияси (Сингапур) билан Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун озуқа ишлаб чиқариш (200 млн доллар).

Бундан ташқари, форумда дунёнинг бир қатор йирик компаниялари ҳисобланган «Oraskom Investment» (Миср), «Bonafarm Grup» (Венгрия), «Sayar» (АҚШ), «Goldvind», «Sinoma» (Хитой), «Sam Yap» (Туркия), «Pasha Development» (Озарбайжон) «Laselsberger» (Австрия), «Petrosat Chexelsoton» (Эрон) каби компаниялар билан қиймати 6,6 млрд долларга тенг янги инвестисия лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот учун, 2023 йилги ТХИФда 11 млрд долларлик 167 та ҳужжат имзоланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг