Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги йўловчи автобусларидан бирида ёнғин чиққани акс этган видеотасвир тарқалди.
«Тошшаҳартрансхизмат» корхонасига қарашли 7-автобус саройи филиали раҳбари ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 26 февраль куни соат 08:20 ларда 33-йўналишда ҳаракатланадиган 2013 йилда ишлаб чиқарилган «Mercedes Benz» автобусида қисқа туташув содир бўлган.
Ёнғин содир бўлганида автобус саройдан АШБ томон ҳаракатланаётган бўлган ва ичида йўловчилари бўлмаган.
Ҳозирда автобус корхонага олиб келинган ва туташув сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида ҳам Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудида йўловчи автобуси ёниб кетган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter