Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда уй шароитида наркотик моддалар тайёрлаб келган шахс қўлга олинди

Тошкентда уй шароитида наркотик моддалар тайёрлаб келган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Алгоритм мавзесида яшовчи фуқаро  А.Т. хонадонида наркотик моддалар тайёрлаб, уларни сотиши аниқланди.

ИИВ расмий сайтида маълум қилинишича, фуқаро А.Т. 6 та бўлак (51 грамм) бўлган қора рангли целлофан пакетга ўралган, қорамтир, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасини холис харидорга сотаётган вақтида ходимлар томонидан ушланган.

Тадбир иштирокчилари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилиб, ушбу шахснинг гиёҳвандлик моддаларни тайёрлаган жойи ва асосий манбалари аниқланган.

Жумладан, А.Т. яшаш хонадонида ушбу моддани тайёрлаганлиги, каннабис ўсимлигини Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи Х.З. нинг яшаш хонадони томорқа еридаги ўсимлигидан фойдаланган ҳолда тайёрлаб, сотиб келаётганлиги маълум бўлди.

Олиб борилган суриштирув давомида Х.З. яшаш хонадони томорқа ерида бўйи 185 см баландликка тенг жами 9 (тўққиз) туп каннабис ўсимлигини экиб, парвариш қилиб қўйганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, ушбу фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси билан ҳам уч маротаба судланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг