Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тиббиёт ходимини калтаклаган йигит 2 йилга қамалди

Тошкентда тиббиёт ходимини калтаклаган йигит 2 йилга қамалди

Жорий   йил 16 октябр куни пойтахтнинг Яккасарой тумани Темирйўлчилар кўчаси, 1/5-уй олдида 22 ёшли фуқаро М.А. «103» бригадаси ҳайдовчисини калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.

У, шунингдек, бригадаги бошқа шифокорларга ҳам куч ишлатган. Тез тиббий ёрдам автомашинасига ҳам жиддий зарар етказган.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида туман суди судьяси Рустам Раҳмонов раислигида мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд жараёнида судланувчи эълон қилинган айбга тўлиқ иқрор эканини билдирган. У маст ҳолатда бўлгани сабаб нима қилаётганини англамай қолганини айтган.

«Ўзим жуда кўп ичиб юборганлигим учун аниқ бўлган ҳолатни эслолмайман. Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман», – дейди у.

М.А. суд ҳукм билан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг