Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тадбиркор кўп йиллик дарахтни илдизи билан қўпориб ташлади

Тошкентда тадбиркор кўп йиллик дарахтни илдизи билан қўпориб ташлади

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги автомобиль ювиш шохобчаси олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Мазкур ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари томонидан бориб ўрганилган.

Текширув натижасида Мирзо Улуғбек туманидан келиб тушган мурожаатга асосан, «П.С» МЧЖ томонидан  ҳудуддаги дарахтларни кўчириб ўтказишда агротехник қоидаларга риоя этмаганлиги аниқланган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси МЖТК 79-моддасида белгиланган тартибдаги жазо чорасини қўллаш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг