Тошкентда Spark пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди.
Воқеа жорий йилнинг 19 июл куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 1-уй қаршисида содир бўлган.
2004 йилда туғилган (эркак) Д.Р. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter