Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «наркодиспансер»га наркотик модда олиб киришга уринган шахс ушланди

Тошкентда «наркодиспансер»га наркотик модда олиб киришга уринган шахс ушланди

Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги наркология клиникаси беморига гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, наркологик диспансерда гиёҳвандликдан даволанишга ётқизилган танишини кўриш учун келган ва ўзини шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқаро МГнинг «Қўриқлаш» бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган.

Ходимлар томонидан ушбу шахс ўрнатилган тартибда текширилганда унинг 30 ёшли фуқаро С.Т эканлиги маълум бўлиб, ўзи билан олиб келган пакетдаги яшил скотч билан маҳкамланган ўрам нима эканини тушунтиришдан бош тортган.

Холислар иштирокида ўрам очиб кўрилганда эса унинг ичида ўзига хос ҳидга эга жигарранг модда борлиги аниқланган.

Чақирувга асосан етиб келган Қўриқлаш тезкор гуруҳи томонидан ушбу фуқаро ҳудудий ички ишлар бошқармасига олиб келинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг