Тошкентда дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида 42-жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Бўлажак дунё биринчилигида 5 қитъанинг энг кучли ҳарбий дзюдочилари рақобатлашади. Ўзбекистон дзюдо федерациясида Халқаро ҳарбийлар спорти кенгаши ва Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан мазкур мусобақанинг ташкилий ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, тайёргарлик бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, ўтган йили Доминикан Республикасида ташкил этилган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дзюдочиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш медалларига эгалик қилишган эди.
Жаҳон чемпионати пойтахтнинг «Саховат спорт сервис» мажмуасида ўтказилиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter