Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «дарахткесар» фуқаро 11 млн сўм жаримага тортилди

Тошкентда «дарахткесар» фуқаро 11 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Яккасарой тумани бўлими инспекторлари томонидан тумандаги Ш.Руставели 2-тор кўчасидаги айлантус навли дарахтининг кесилиши юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Аниқланишича, фуқаро А.Б. ўзига тегишли ер майдонида ўсиб турган бир туп қисман қуриган дарахтни тегишли  рухсатномаларсиз таг қисмидан кесиб ташлаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро А.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқубузарликни содир этганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 11 млн 55 минг сўмга баҳоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг