Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бюджет ҳисобидан ёки ДХШ асосида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Тошкентда бюджет ҳисобидан ёки ДХШ асосида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Тошкент шаҳрида унга кириб келувчи аҳолини шаҳар ҳудудида эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилишини таъминлаш мақсадида кўп қаватли автотураргоҳлар қуришга оид Ҳукумат қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланади.

Мазкур Низом Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорлик субъектларига автотураргоҳ профилини ўзгартирмаслик шарти билан сотиш тартибини белгилайди.

Пойтахтда автотураргоҳлар қурилишига ер участкалари қуйидаги мезонларга мувофиқ танланади:

  • шаҳарга автомототранспортнинг асосий кириб келиш автомагистралларга;
  • кун давомида аҳоли гавжум бўладиган савдо, спорт, дам олиш ва кўнгилочар мажмуаларига ҳамда олий таълим муассасаларига;
  • аҳоли учун иш ўринлари кўп миқдорда концентрациялашган ишлаб чиқариш объектларига;
  • аҳоли учун чиқиб кетишга мўлжалланган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар ва шаҳардан ташқаридаги манзилларга элтувчи такси тураргоҳларига яқин бўлиши.

Давлат-хусусий шериклик асосида қурилган автотураргоҳларни давлат шериги томонидан ижарага бериш шаклида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг