Тошкентда 12 ёшли қизни ўлдирган педофилнинг иши судга оширилди
Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter