Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент супермаркетларидаги нархлар ўзгариши ўрганилди

Тошкент супермаркетларидаги нархлар ўзгариши ўрганилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. 

Мониторинг натижалари 7 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди (12 октябрь ва 9 ноябрь кунлари ўтказилган мониторинг натижалари).

Шундай қилиб, қизил сабзининг нархи 42,1 фоиз, лимоннинг нархи 39,0 фоиз, оқ карамнинг нархи 16,7 фоиз, сутнинг нархи 14,9 фоиз, бананнинг нархи 12,3 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, картошканинг нархи 6,4 фоиз пасайган.

9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида гуруч, буғдой уни, шакар ва бошқалар бор.

5 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Хусусан, бодринг ва помидор қимматлашган. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. Шуни таъкидлаш керакки, худди шундай динамика ўтган йили ҳам кузатилган, бу эса ушбу ҳодисанинг такрорланиши ва унинг бозор тенденцияларига таъсиридан далолат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг