Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларидан бири 15 кунга ёпилди

Тошкент кўчаларидан бири 15 кунга ёпилди

Бугун, 13 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари 15 кун муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Миробод тумани Т.Шевченко кўчасида «Менинг йўлим» лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Т.Шевченко кўчасининг С.Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари ҳудудидаги эскирган, диаметри 720 мм, узунлиги 448 метр магистраль иссиқлик қувурини янгисига алмаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, 13 июль кунидан бошлаб Т.Шевченко кўчасининг С.Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари 15 кун муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ҳаракатланиш қайта тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг