Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати яна узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати яна узайтирилди.
«2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди», – дейилади хабарда.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олиниши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлашнинг охирги муддати 10 декабрь этиб белгиланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter