«Толибон» вакиллари Ўзбекистон расмийлари билан чегара муаммоларини муҳокама қилди
«Толибон»нинг Чегара ва қабилавий ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга сафар қилиб, Ўзбекистон расмийлари билан чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Khaama Press» хабар бермоқда.
Мулоқот асосан чегарада дуч келинаётган муаммолар ҳақида борган.
Қайд этилишича, «Толибон» вакиллари террорчи гуруҳларни Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга қарши фойдаланишига йўл қўймасликга ваъда берган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, сўнгги икки йил ичида Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга бир неча ракета учирилган. Ҳужумлар учун жавобгарликни «Исломий давлат» (ИШИД) жангарилари ўз зиммасига олган.
Бундан ташқари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) минглаб ИШИД жангарилари Афғонистоннинг шимолий чегараларида жойлашгани, бу Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. «Толибон» расмийлари эса бундай даъволарни рад этиб, уларни Афғонистоннинг қўшнилари билан муносабатларига путур етказишга қаратилган ташвиқот ва асоссиз даъволар деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter