Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«The Diplomat» муҳаррири инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларга чеклов ўрнатилганини билдирди. АОКА буни рад этди

«The Diplomat» муҳаррири инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларга чеклов ўрнатилганини билдирди. АОКА буни рад этди

«The Diplomat» халқаро интернет журнали муҳаррири Кэти Путц (Katie Putz) «Твиттер»даги саҳифасида инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларига кира олмаётгани ҳақида ёзиб қолдирган. «Human Rights Watch» ташкилоти собиқ вакили, инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат ва Марказий Осиё бўйича эксперт Стив Свердлов эса унга жавобан инсон ҳуқуқлари бўйича танқидий веб ресурсларга (@ahrca, @IPHR, @UGFHumanRights, @nhc_no) Ўзбекистонда кириш имконияти чекланганини билдирган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу вазият юзасидан муносабат билдирди.

«Ушбу ҳолат юзасидан Агентлик мутахассислари ўрганиш олиб борди ва юқорида тилга олинган веб-ресурсларга киришга чекловлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган. Ўзбекистоннинг ахборот сиёсати чеклов ва тақиқларга эмас, балки очиқликни таъминлашга қаратилганини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман», — деб ёзади Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг