Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда газ қувурида авария содир бўлди. 7 та ҳудуд газдан узилиб қолган

Сурхондарёда газ қувурида авария содир бўлди. 7 та ҳудуд газдан узилиб қолган

Бугун, 28 декабр куни Сурхондарё вилояти Бандихон туманининг «Полвонтош» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Музработ-Душанбе» магистрал газ қувурининг  101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистрал газ қувурида авария ҳолати юзага келган.

Ҳозирда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Авария сабабли бугун соат 6:30 дан Термиз шаҳри ҳамда Бандихон, Қизириқ, Музработ, Термиз, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Воқеа жойида тезкор махсус бригадалар иш олиб боришмоқда.

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, тармоқдаги носозликни бартараф этиш вақтида ҳайдовчилар учун қўшимча қулайлик яратиш чораси кўриляпти. Жумладан, Денов, Қумқўрғон, Сариосиё, Олтинсой, Шўрчи ва Узун туманларидаги метан заправкаларнинг 24 соатлик режимда фаолият юритиши йўлга қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг