Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд амалиётида “ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш” амалиёти жорий қилинади

Суд амалиётида “ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш” амалиёти жорий қилинади

Жорий йил 20 июнь куни Олий мажлис Қонунчилик палатаси Фуқаролик процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Иқтисодий процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжатни муҳокама қилдилар.

Унга кўра, суднинг қарори, ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилмоқда. Яъни, қонун лойиҳалари билан туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстансияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда аппелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати бериляпти.

Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳолининг судма-суд овора бўлиб юришига барҳам берилади. Бунда биринчи инстансия судининг қарор ёки ажримидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида кўриб чиқилади.

Суд қароридан яна норози бўлинган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида қайта кўриб чиқилади.

Мажлисда қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан кучга кирган тартиб билан суд ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тугатилган эди. Ўз вақтида бу қарор кўпчилик томонидан эътироф этилган ва адолатли суд тизимини қуришда қўл келмаслиги айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг