Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари вафот этди

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари вафот этди

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари, устозимиз Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган.

1986-2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.

1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Шуҳрат» медали ва 2017 йилда «Дўстлик» ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда – қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги» медали билан тақдирланган.

«Xabar.uz» таҳририяти жамоаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг