Сайлов: соат 15:00 ҳолатига 12,5 млн нафар сайловчи овоз бериб бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида cоат 15:00 ҳолатига овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот берилди.
Унга кўра, ушбу вақтга қадар жами сайловчиларнинг 62,7 фоизи, яъни 12 млн 504 минг 688 нафари овоз бериб бўлди.
Маълумот учун республика бўйлаб жами сайловчилар сони 19 млн 944 минг 859 нафарни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилиши ҳақида маълум қилган ва соат 13:00 ҳолатига сайловчиларнинг 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter