Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Санитария ҳолати қониқарсиз, сайрга кам вақт, тиббий хизматга эътирозлар» — Омбудсман 1-сон Тергов ҳибсхонасини мониторинг қилди

«Санитария ҳолати қониқарсиз, сайрга кам вақт, тиббий хизматга эътирозлар» — Омбудсман 1-сон Тергов ҳибсхонасини мониторинг қилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари 6 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Бу ҳақда Омбудсман Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мониторинг ташрифи давомида ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг Жиноят-ижроия кодекси ва «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланаётганлиги ҳолати ўрганилган.

Ўрганиш давомида ҳибсхонада бир қатор камчиликлар мавжудлиги, жумладан, айрим камераларда санитария-гигиена ҳолати талаб даражасида эмаслиги, сақланаётган шахсларга сайр учун етарли вақт берилмаётгани ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича айрим эътирозлар билдирилган.

Мониторингда ушбу салбий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига Омбудсман талабномаси киритилган.

2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят иши апеллясия тартибида кўриб чиқилмоқда. Шу боис, 22 нафар айбланувчидан қамоқ эҳтиёт чораси танланганлари ушбу ҳибсхонада сақланмоқда.

Мониторинг ташрифи давомида ушбу айбланувчилар сақланаётган камералар ҳам ташриф буюрилган. Улар билан жамоавий ва якка тартибда ҳоли тарзда суҳбатлар ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг