Самарқандда 6 ёшли қизалоқ ЙТҲ сабаб вафот этди. Машина бошқарувида мактаб ўқувчиси бўлган
Жорий йилнинг 2 июн куни Самарқанд вилояти Ургут туманида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.
Хабар қилинишича, шу туманда яшовчи фуқаронинг Nexia-2 машинасини унинг 9-синфда ўқийдиган фарзанди ўша куни Янгиҳаёт маҳалласига ҳайдаб чиққан. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган ўқувчи машинани юқори тезликда ҳайдаб келаётганида йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига ўтмоқчи бўлган 6 ёшли қизни уриб юборган. Қиз шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай, у вафот этган.
Бола отасининг айтишича, машина калити ўзида қолган пайтда ўғли ундан сўрамай, машинани олиб чиқиб кетган.
«Дадамдан сўрамасдан машинани кўчага олиб чиққан эдим. Машинани ювиб чиққанимдан кейин шу воқеа бўлди. Тормозни босдим, тормоз ҳам ишламади. Қизча олдимдан чопиб чиқиб қолди. Ўзим тенги мактаб ўқувчиларидан ҳеч кимга машина ҳайдашни маслаҳат бермайман», – машина бошқарувида бўлган ўқувчи.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter