Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд ва Тошкентда йирик миқдорда олтин ва ёқут сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Тошкентда йирик миқдорда олтин ва ёқут сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида 1 килограмм 75 грамм олтин ва 838 грамм бўлган ёқутни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган, Хатирчи туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширувлар натижасида автомобилнинг салон қисмида умумий оғирлиги 1 кг. 75 гр. бўлган 11 дона бўлакдаги олтин борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу 999 пробали олтиннинг қиймати 795 млн. сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳрида 1968 й.т. шахс соф оғирлиги 838 гр. бўлган ёқут қимматбаҳо тошни 300 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу суммадан 80 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур қимматбаҳо тошни 1960 й.т. фуқародан олганлиги аниқланиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида у ҳам ушланган.

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу қимматбаҳо тошнинг нархи 477 млн. 256 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг