Россияда 3-қаватдан йиқилган йигит Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон фуқароси А.Т. 2022 йилнинг июль ойида Красноярск ўлкасининг Минусинск шаҳрига ишлаш мақсадида борган. Жорий йилнинг 3 июль куни иш пайтида бахтсиз ҳодиса оқибатида, қурилиш объектининг 3-қаватидан тушиб кетади ва оғир тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган эди.
Шифохонада ўзбекистонлик фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундан сўнг, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Красноярск – Наманган йўналиши бўйича авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter