Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Робахон Маҳмудова: депутатлар иш вақтининг ярми ўз сайловчилари ёнида ўтиши керак

Робахон Маҳмудова: депутатлар иш вақтининг ярми ўз сайловчилари ёнида ўтиши керак

“Адолат” СДПдан Президентликка номзод Робахон Маҳмудова Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашувда парламентар демократияни ривожлантиришга доир ўз қарашларини илгари сурди.

“Биз парламентаризм ва парламент демократиясини янада ривожлантириш йўлида айрим чора-тадбирларни амалга оширишни муҳим деб биламиз”, – дейди номзод.

У, жумладан, қонунларни тўғридан-тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш, бу борада парламент қўмиталари ишини кучайтириш ҳамда парламент фаолиятида тадбиркорлик субъектлари ишига аралашмаслик ва уларга оид масалаларни ижро органларидан талаб қилиш каби тартибларни амалиётга жорий қилиш керак деб ҳисоблайди.

“Депутатларнинг иш вақтининг ярмини албатта ўз сайловчилари ёнида ўтказишини белгиловчи тартибни жорий этиш керак, улар аҳоли билан бирга ишласин. Шунингдек, парламент қўмиталарининг раиси ва раис ўринбосари битта партиядан бўлишини тақиқлаш лозим деб ҳисоблаймиз”, – дейди у парламентаризмни ривожлантиришга доир ўз фикрларини давом эттириб.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг