Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикада мавжуд кўп квартирали уйларнинг 200 тадан ортиғи сейсмик заиф эканлиги айтилди

Республикада мавжуд кўп квартирали уйларнинг 200 тадан ортиғи сейсмик заиф эканлиги айтилди

Адлия вазирлиги «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Унда айтилишича, бугунги кунда, турар ва нотурар жой объектларининг энерготежамкорлигини ошириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, шаҳарларнинг ташқи архитектуравий қиёфасини янгилаш, авария ҳолатидаги ва эскирган объектларни бузиш ва қайта қуриш жараёнлари ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиш мақсадга мувофиқ.

Қайд этилишича, ҳозирда республикада 42 минга яқин кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 30 795 таси (73 фоиз) 1991 йилгача қурилган, шундан 1 032 таси инструментал техник кўрикдан ўтказиш талаб этиладиган, 223 таси сейсмик заиф бино-иншоотлар эканлиги аниқланган.

«Шу боис, реновация асосида уй-жой фонди объектларини меъморий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан янгилаш (реновация қилиш) зарурияти юзага келмоқда. Ўзбекистонда шаҳарсозлик реновацияси соҳасини тартибга солувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги сабабли эса ушбу масалалар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш орқали амалга оширилишига олиб келмоқда», – дейилади лойиҳа матнида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг