Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикадаги ноқонуний чиқиндихоналар умумий майдони 721 гектарга етган

Республикадаги ноқонуний чиқиндихоналар умумий майдони 721 гектарга етган

Йил бошидан буён «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан экология йўналишида олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, айни пайтда Республиканинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихона мавжуд.

Улардан 123 таси яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1 805 таси 465,2 гектари эса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида қайд этилмоқда. 

Хусусан:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар);
  • Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар);
  • Бухоро вилоятида 92 та (91,7 гектар);
  • Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар);
  • Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар);
  • Қашқадарё вилоятида 81 та (79,3 гектар);
  • Андижон вилоятида 180 та (42 гектар);
  • Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар);
  • Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар);
  • Тошкент вилоятида 363 та (98,6 гектар);
  • Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар);
  • Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар).

Қайд этилишича, бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил етилиши аввало атроф муҳит ва екологияга катта салбий таъсир ўтказиб, тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфлидир. Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг