Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Радар жарималарини ўчириб берувчилар»нинг қўлга олингани ёлғон бўлиб чиқди

«Радар жарималарини ўчириб берувчилар»нинг қўлга олингани ёлғон бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда «Радар базасидан маълумотларни «ўчириб берувчилар» қўлга олинди» мазмунидаги хабар тарқалди.

Унда «ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг қўшма тадбирида, бир нафар IT-ходим ва икки нафар жисмоний шахсларнинг ўзаро тил бириктириб, маълум ҳақ эвазига фото-радарлар қайд қилган маълумотларни ўчириб келганлиги» айтилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти берган расмий маълумотга кўра, юқоридаги хабар ёлғон ва асоссиз бўлиб, Департамент томонидан хабарда айтилган даврда бу каби тадбир ўтказилмаган.

Қолаверса, ушбу хабарга илова қилинган фотосурат Департаментнинг расмий телеграм каналида 2022 йил 5 январда эълон қилинган хабардан олиб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг