Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуйи Чирчиқда иш ҳақи вақтида берилмагани ортидан жанжал келиб чиқди

Қуйи Чирчиқда иш ҳақи вақтида берилмагани ортидан жанжал келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Қуйи Чирчик туманидаги кластер уч ойдан буён пахта чопиқчиларининг ойлигини бермай келаётган ортидан ишчилар норозилиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 июль куни «TCT Agro Sluster» МЧЖни дала ишчилари ва идора ходимлари ўртасида тушунмовчилик содир бўлган. Корхонанинг қийин иқтисодий аҳволда қолганлиги учун айрим ишчиларга май ойининг иш ҳаққи берилмаган.

Ҳокимликнинг таъкидлашича, шундан сўнг корхона ҳодиса муаммоларини дарҳол бартараф этган. Ишчиларнинг ойлик маошлари тўлиқ тўлаб берилган. Июнь ойи учун иш ҳаққи эса 25 июлга қадар тўлаб берилиши кафолатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг