Қозоғистонда «қора бева» тарқаляпти: 6 киши реанимацияга ётқизилган
Қозоғистонда заҳарли ўргимчаклар турига кирувчи қорақурт («қора бева») ўргимчагининг ғайриоддий кенг тарқалиши кузатиляпти.
«Бу, эҳтимол, қорақуртнинг жуфтлашиш даври билан боғлиқ», – дейилади айрим манбаларда.
Атирау вилояти ҳокими матбуот хизмати қорақурт тарқалиши вилоятнинг қумли ҳудудларида кузатилаётганини хабар қилди.
Tengrinews нашрининг ёзишича, жумладан, Индер, Исатай ва Курмангази туманларида хавфли ҳашарот чақишидан заҳарланиб, 6 киши реанимацияга ётқизилган, улардан икки нафари болалар.
Бундан ташқари, хавфли ўргимчак энг кўп тарқалган Қозоғистоннинг чўл ҳудудларида икки юзга яқин туя нобуд бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter