Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Қозоғистон Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенконинг берган маълумотларига кўра, дарё оқимининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси 5 километрга чўзилиб кетган.

«Делимитация пайтида харитада чегара чизиғи чизилган, демаркация вақтида эса бу ерда дарё ўзани ўзгаргани маълум бўлди. Бизни иккита дарё – Сирдарё ва Келес бирлаштириб туради. Канал ўзгармоқда, аллювий ороллар ўзгариб бормоқда. Чегара анъанавий равишда дарёнинг форматига кўра чизилади. Ҳозир 2356 километр чегара ҳисобланади. У ҳозир 5 кмга чўзилиб кетган», – дейди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко.

Демаркация давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги 2356 минг кмни ташкил қилади. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилда бошланган. Ерга чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004 йилдан 2021 йилгача давом этган.

2022 йил 22 декабрь куни икки давлат президентлари томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим имзоланиши билан чегарани қонуний расмийлаштириш жараёни якунланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг