Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ҳукумати блогерларни солиққа тортяпти

Қозоғистон ҳукумати блогерларни солиққа тортяпти

Қозоғистонлик блоггерлар ҳамда катта аудиторияга эга платформалар эгалари энди ўз блогларида пуллик контент учун солиқ тўлайдилар. Бундай норма мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан имзоланган «Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида»ги қонунда белгилаб қўйилди.

Ҳужжатда ижтимоий тармоқлар фаолларига блогларида жойлаштирилган маълумотлар учун жавобгарлик юкланган. Шунингдек, реклама ва PR-материаллар ҳамда ҳомийлик остидаги хабарларига тегишли ёрлиқлар қўйиши керак. Пулли материаллари учун эса солиқ тўлашлари шарт. Дезинформация ва сохта маълумотлар учун ҳам жавобгарлик белгиланади, яъни жарима қўлланади.

Тўқаев сохта хабарлар учун белгиланган жарима жазоларини бошқа қонун ҳужжатларида ҳам акс эттириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларни ҳам имзолаган.

Мазкур қонун 10 июль куни расмий эълон қилинган ва шу кундан бошлаб 60 кун ўтгач қонуний кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг