Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Жўқорғи кенгеснинг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда 5 нафар номзод депутат этиб сайланди. 

Улар орасида жорий йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимидан олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Орынбаев Аманбай Тлеубаевич ҳам бор.

Бунга қадар А.Орынбаев  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, А.Орынбаев билан биргаликда яна 4 нафар номзод – Зоркина Галина Александровна, Сапарбаев Рустам Турсынбаевич, Наўрызов Қалбай Тогаевич ҳамда Ещанов Суйеубай Алиевичлар ҳам Жўқорғи кенгес депутатлари сифатида рўйхатга олинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг