Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Қорақалпоғистонда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Президентнинг 2023 йил 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистонда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 млн сўмдан ажратилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллаларнинг инфратузилмаларини ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш йўналишидаги дастурлар ижроси ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ва тезкор ҳал этилишини таъминлаш учун молиявий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг