Қорақалпоғистон: тартибсизликларда иштирок этган яна 35 нафар фуқаро қўйиб юборилди
Жўқорғи Кенгес илтимосномаси ҳамда Қорақалпоғистонда юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия таклифига кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни яна 35 нафар айбланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.
Шу йилнинг 30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари Мустақил Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатдаги 38 нафар айбланувчи ҳам оиласи бағрига қайтарилган эди.
Шу тариқа комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter