Қорақалпоғистон мактабларида дарс давомийлиги 35 дақиқа қилиб қўйилди

Қорақалпоғистон мактабларида ўқув соатларининг бошланиш вақти 8:30 дан 9:30 га кўчирилиб, 1 дарс 35 дақиқа этиб белгиланди.
Жуқорғи Кенгес маълумотига кўра, республикадаги жами 721 та мактабдан 571 тасида 12 январдан, 8 та мактабда 13 январдан, 9 та мактабда 14 январдан, 133 та мактабда 16 январдан бошлаб анъанавий таълим йўлга қўйилган.
Юқоридаги қарор об-ҳавонинг совуқлиги ҳамда олис туманларда жойлашган турли мактабларга борадиган ўқувчилар борлиги сабаб қабул қилинган.
Бу ҳақда республикадаги барча мактаб директорлари ҳам хабардор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter