Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ичида йўловчилари бўлган автобуснинг газ баллони портлади

Қашқадарёда ичида йўловчилари бўлган автобуснинг газ баллони портлади

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ҳаракатланиб кетаётган автобуснинг газ баллони портлади.

Вилоят ФВБнинг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи «Қарши-Бухоро» ички йўлида содир бўлган.

«ISUZU» русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган», – дейилади расмий хабарда.

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган. Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида бир кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда, бироқ вилоят ФВБнинг расман билдиришича, воқеа жойида ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг