Қашқадарёда пул эвазига соғлом одамни руҳий касал деб тан олган шифокор қўлга олинди
Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи ва врачлар маслаҳати комиссияси раиси лавозимида ишловчи шахс пора билан ушланди.
Маълум қилинишича, шифокор 4 миллион 3 минг сўм пул эвазига фуқарога ногиронлиги тўғрисида хулоса тайёрлаб бериши керак бўлган. Шифокор диспансерда даволангани айтилаётган фуқаронинг касаллик тарихини тўлдириб, уни руҳий касал сифатида қайд этган.
Аслида фуқаро диспансерга келмаган бўлса ҳам, шифокор расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, хизмат хонасида 4,3 млн сўм пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter