Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор Нукус воқеалари қатнашчиларига «срок» сўради

Прокурор Нукус воқеалари қатнашчиларига «срок» сўради

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттирмоқда.

Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш бўйича Жўқорғи Кенгесига  расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган.

Суд мажлисида гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари ва намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар таҳлил қилинмоқда. Хусусан, оммани тинчлантириш мақсадида ишлатилган қуроллар ва уларнинг таъсир кучи ҳамда қуролларни қўллашдан олдин омманинг огоҳлантирилганига оид ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда.

Нукус воқелари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага 11 йил, Спортчи Азамат Турдановга  8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради.

Шунингдек:

  • Ахмет Сметуллаевга — 8 йил;
  • Даўлетмурат Жиемуратовга — 9 йил;
  • Бахтиёр Қадирбергеновга — 8 йил;
  • Байрам Сейтниязовга — 7 йил;
  • Аллабай Токимбетовга — 9 йил;
  • Қаҳарман Сейтимовга — 6 йил;
  • Азамат Нуратдиновга — 7 йил;
  • Саидабулла Медетовга — 7 йил;
  • Нурлан Найиповга — 7 йил;
  • Пўлат Шамшетовга — 7 йил;
  • Разбек Бекмуратовга — 8 йил;
  • Султанбек Каиповга — 8 йил;
  • Пўлат Нурниязовга — 6 йил;
  • Сайипназар Калимовга — 7 йил;
  • Нурлан Султамуратовга — 5 йил;
  • Арислан Темирхановга — 7 йил;
  • Амирбек Адилбековга — 7 йил озодликдан маҳрум этиш сўралган.

Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг