Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентликка номзод судьяларнинг суддаги ролини камайтириш ва адвокатларга қўшимча ваколатлар беришни таклиф қилмоқда  

Президентликка номзод судьяларнинг суддаги ролини камайтириш ва адвокатларга қўшимча ваколатлар беришни таклиф қилмоқда  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан  кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг фарғоналик сайловчилар билан навбатдаги  учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг Сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва мақсадлар билан таништириб ўтди.

Робахон Махмудова, жумладан, йиғилганларга сайловолди дастуридаги суд-ҳуқуқ масалаларига доир режалари билан таништирди.

“Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва уни муносиб ҳимоя қилишда адвокатура институтининг ўрни ва роли беқиёсдир. Шу боис, одил судловни таъминлашда адвокатга берилган ҳуқуқларни қайта кўриб чиқиш, уларга касбий вазифаларини самарали бажариши учун қўшимча ваколатлар бериш зарур”, – дейди номзод.

Шунингдек, Робахон Маҳмудова адвокатура институтини ривожлантириш томон яна илдам қадамлар қўйиш зарурлигини таъкилайди.

Маҳмудовага кўра, судьянинг суд жараёнидаги фаол ролини босқичма-босқич камайтириб бориб, асосан томонлар ўртасидаги келтириладиган далилларни баҳолашга кўпроқ урғу бериш керак.

Шу билан бир қаторда, Робахон Махмудованинг сайловолди дастуридан адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш, айниқса, адвокатура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини янада яхшилаш чораларини кўриш каби долзарб масалалар ўрин олган.

“Нотариуслар томонидан йўл қўйилган кам аҳамиятли хатолар учун уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш амалиётига ҳам барҳам бериш керак. Биринчи маротаба ёки қўпол бўлмаган хатолар учун нотариусларга жарима қўллаш амалиётини йўлга қўйиш мумкин”, – дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг