Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Мирзиёев ТДТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка боради – ОАВ

Президент Мирзиёев ТДТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка боради – ОАВ

Бишкек жорий йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммитида иштирок этиш учун давлат раҳбарларини кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда. Манбаларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун кечқурун Бишкекка давлат ташрифи билан келади.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 5 ноябрга ўтар кечаси, кундузи эса Озарбайжон, Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари етиб бориши кутиляпти. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев эса 6 ноябрь куни эрталаб етиб боради.

Бишкекда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитининг асосий мавзуси «Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик» бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг