Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт бюджетидан айрим ижтимоий соҳа объектларига қуёш панели ўрнатиб берилади

Пойтахт бюджетидан айрим ижтимоий соҳа объектларига қуёш панели ўрнатиб берилади

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Республика бюджетидан маҳаллий бюджетга ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан айрим ижтимоий соҳа объектларига қуёш панеллари ўрнатиш учун жами 25 млрд 608 млн сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ қуёш панеллари пойтахтдаги жами 40 та ижтимоий соҳа объектларига ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун ажратилаётган маблағлар сабаб эса 2023 йил Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Энг қизиғи, ҳокимлик энергия самарадор ва қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатиб беришни истаётган объектлар рўйхатида шифохоналар, мактаблар ёки боғчалар кўрсатилмаган.

Аниқроғи, 25,6 млрд сўмлик қуёш панеллари пойтахт ҳокимликлари, ҳудудий прокуратура (масалан, Тошкент шаҳар прокуратураси биносига 1,6 млрд сўм) ва ИИБ бинолари учун харид қилинади.

Ўз навбатида, ҳокимлик ажратиладиган маблағларнинг аниқ суммаси маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотувчи портал – cooperation.uz’даги савдо натижалари асосида аниқланишини билдирган. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг