Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж марказида йирик портлаш содир бўлди. Қирққа яқин киши жабрланган (видео)

Париж марказида йирик портлаш содир бўлди. Қирққа яқин киши жабрланган (видео)

Париж марказида кучли портлаш ва унинг ортидан ёнғин содир бўлди. Камида 37 киши жароҳатланган. Тўрт нафарининг аҳволи оғир.

Портлаш шаҳарнинг 5-кварталида, Люксембург боғлари ва Пантеондан унча узоқ бўлмаган жойда, Авлиё Жек кўчаси, 277-уйда жойлашган Париж-Америка академияси биносида содир бўлган.

Маълум қилинишича, портлашдан сўнг зарар кўрган бинонинг деворлари йўлга қулаб тушган. Яқин атрофдагилар эвакуация қилинган.

“5-кварталдаги Авлиё Жек кўчасида портлаш содир бўлди. Ўт ўчирувчилар, полиция ва фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб боришган. Менинг айни пайтда бутун хаёлим жабрланганлар ва уларнинг яқинларида”, – дейди Париж мэри Анна Ҳидалго.

Воқеа жойига икки юздан ортиқ ўт ўчирувчилар, қутқарув хизматлари, шунингдек, Париж мери Анна Ҳидалго ҳам етиб борган.

Портлашга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Прокуратура портлаш сабабларининг икки версияси – “хавфсизлик қоидаларини бузиш” ва “техника қоидаларига эътиборсизлик”ни текширмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг