Ўзгидромет Тошкентнинг бугунги ҳавоси ҳақида маълумот берди

Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик стансиялари маълумотларига кўра, 4 феврал соат 8:00 ҳолатига Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 26,2 мкг/м3 ни ташкил этган.
Ўзгидромет маълумотига кўра, бу кўрсаткич СанЭҚваН (санитария қоидалари ва нормалари) 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 23,7 мкг/м3 ни ташкил этди ва ЖССТ тавсияларидан 4,7 марта ошди (5 мкг/м3).
Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,5 мг/м3 ни ташкил этди, СанЭҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter