Ўзбекистоннинг ўтган йилги ташқи савдо айланмаси 66 млрд долларга етган
2024 йил якунига кўра ташқи савдо айланмаси 3,8 фоизга ўсиб, 66 млрд долларни ташкил этди, экспорт 8,4 фоизга, импорт 0,8 фоизга ўсди. Ташқи савдо ҳажмининг ўсиш динамикаси ўтган йилга нисбатан бироз пасайди.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботида гап боради.
Маҳсулот турлари бўйича ёқилғи-мойлаш материаллари экспорти 39,8 фоиз, хизматлар – 27,7 фоиз, кимё маҳсулотлари – 29,1 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари – 22,4 фоиз, саноат маҳсулотлари – 3,7 фоиз ўсди, машина ва транспорт ускуналари экспорти – 7,9 фоиз, турли тайёр маҳсулотлар – 7,5 фоизга камайди.
Шу билан бирга, ёқилғи-мойлаш материаллари импорти 50,1 фоиз, хизматлар – 21,5 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,7 фоиз, ноозиқ-овқат хом ашёси – 6,3 фоизга ошди, аммо машина ва транспорт ускуналари тоифасида 9,7 фоиз, саноат товарлари – 4,2 фоиз ва кимёвий маҳсулотлар – 3,6 фоизга камайди.
Умуман олганда, тақдим этилган маълумотлар шуни кўрсатадики, 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни кўрсатди, бу мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг натижаси ва мамлакатнинг салмоқли иқтисодий салоҳиятидан далолат беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter