Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди

Жорий йил 3 март куни Олий Мажлис Сенати томонидан номзоди маъқулланган Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси сифатида илк марта Оқ уйга ташриф буюрди. У Қўшма Штатлар президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган.

Бу ҳақда унинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди. 

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг ишонч ёрлиқларини АҚШ президенти Жо Байденга топшириш учун тарихий Оқ уйда бўлишдан ҳаяжондаман», – деб ёзади Фурқат Сидиқов маросим олдидан.

У, шунингдек, ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан кейинги таассуротлари билан ҳам бўлишган.

«Ўзбекистоннинг Қўшма Штатлардаги элчиси сифатида янги лавозимга киришаётганимда Оқ уйда бўлган самимий қабул учун миннатдорчилик билдираман. Фахрий қоровул сафидан ўтганимда ўзимда фахр туйдим. Мен халқимиз ва ҳукуматларимиз ўртасида кўприк қуришда ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман», – дейди элчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг