Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар илк бор комплекс спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистонликлар илк бор комплекс спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди

Жорий йилнинг 25 июн санасидан бошлаб Россиянинг Якутск шаҳрида «Осиё болалари» VIII халқаро спорт ўйинларига старт берилган эди.

Мазкур нуфузли мусобақаларда 30 та жамоа (24 та давлат ва 6 та Россия ҳудудий жамоалари) 2 минг нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.

Жумладан, Ўзбекистон делегацияси мазкур мусобақаларда 11 та олимпия ва 5 та ноолимпия спорт турлари бўйича жами 176 нафар (99 нафар ўғил ва 77 нафар қиз болалар) 14-17 ёшдаги спортчи ёшлари билан қатнашди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон спорт делегацияси жами 88 та, шундан 36 та олтин, 31 та кумуш, 21 та бронза медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Юқори натижага эришган спортчиларнинг қарийб 50 фоизи Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўқувчилари бўлиб, улар келгуси йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган контингент ҳисобланади.

«Осиё болалари» VIII халқаро спорт ўйинлари тарихида таэквондо спорт тури бўйича 4 та олтин, самбодан 2 та олтин, кураш спорт тури бўйича 8 та олтин, сузиш спорт тури бўйича 4 та кумуш медалини қўлга киритди.

Шу билан бирга, 5 та спорт турида (бокс, дзюдо, кураш, спорт курашлари, таэквондо) Ўзбекистон миллий терма жамоалари спортчилари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг