Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик жиноятчи Швециядан тутиб келтирилди

Ўзбекистонлик жиноятчи Швециядан тутиб келтирилди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари халқаро қидирувда бўлган шахсни Швециядан экстрадиция қилди.

Қайд этилишича,Тошкент ва Стокхолм Интерпол Миллий Марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ҳамда Лион шаҳрида ўтказилган Миллий марказий бюролар раҳбарларининг йиллик конференциясидаги учрашувлар натижасида Швециядан биринчи марта жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Қидирилаётган шахс ноқонуний бойиш мақсадида бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, пухта ўйланган режага мувофиқ, тегишли ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали кўчмас мулкни сотиш билан шуғулланган ва ўзининг ушбу фирибгарлик ҳаракатлари орқали катта моддий зарар етказган.

Олинган маълумотларга кўра, жиноятчи Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида яширинган, аммо тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс Швеция ҳудудида аниқланган ва ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилганидан сўнг жиноятчи Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг