Ўзбекистонлик 8 нафар пара дзюдочи Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди
Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси томонидан пара дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини берувчи якуний рейтинг эълон қилинди.
Рейтинг натижаларига кўра 8 нафар ўзбекистонлик пара дзюдочи Франция пойтахтида бўладиган Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.
Жумладан, аёллар:
- -57 кг Кумушхон Ходжаева (J2)
- -57 кг Улжон Амриева (J1)
- +70 кг Феруза Эргашева (J1)
Эркаклар
- -60 кг Шерзод Намозов (J2)
- -73 кг Учқун Қуронбоев (J2)
- -90 кг Довурхон Кароматов (J2)
- -73 кг Шохрух Мамедов (J1)
- -90 кг Турғун Абдиев (J1)
Маълумот учун, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо мусобақалари 5-7 сентябр кунлари «Champ-de-Mars Arena» аренасида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter